Долларнинг расмий курси кескин пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 54,6 сўмга тушди ва 12 220,98 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 96,68 сўмга пасайди ва 14 495,30 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,71 сўмга тушди ва 158,38 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 9,8 сўмга пасайди ва 1768,93 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 14 минг 900 сўмга тушди ва 2 млн 52 минг сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун 13 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 89 минг 800 сўмга тушган ва 817 млн 579 минг 100 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг