Доллар ва евро курси ўсишни давом этмоқда
Жамият
−
13 Май 2019
4185Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 14 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан қиймати 9,27 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8458,16 сўмга тенг бўлиб турибди.
Ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан евро ҳам 38,29 сўмга ошиб, 1 евро 9501,05 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 0,07 сўмга тушиб, 129,74 сўмга тенг бўлиб турибди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.