Доллар ва евро курси кўтарилди
Жамият
−
21 Декабрь 2020
8259Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 22 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 473 сўм 77 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 65 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 12 835 сўм 61 тийинга баҳоланиб, 163 сўм 73 тийинга қимматлади.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 63 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 82 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь