Доллар ва евро курси кетма-кет учинчи кун пасайди
Жамият
−
21 Октябрь 2022 15448 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 24 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,41 сўмга пасайди ва 11 125,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 59 сўмга арзонлашиб, 10 835,75 сўмга тушди.
Россия рублининг курси эса 0,55 сўмга кўтарилиб, 181,26 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси