Доллар ва евро курси ишонч билан ўсишда давом этяпти
Жамият
−
24 Июнь 2019
4898Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 25 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 26 сўм 60 тийинга қимматлашиб, 8562 сўм 34 тийинга етди.
Евро курси эса 165 сўм 96 тийинга қимматлашиб, 9731 сўм 96 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 2 сўм 77 тийинга қимматлади, 135 сўм 34 тийинга етди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.