Доллар ва рубль курси яна пасайди
Жамият
−
24 Февраль 2020
9255Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 25 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9526 сўм 28 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 10 329 сўм 35 тийинга баҳоланиб, 10 сўмга қимматлади.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,25 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 148 сўм 82 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.