Доллар курсининг пасайиши фонида нефть қимматлашмоқда
Бизнес
−
18 Октябрь 2022
9803Бугун, 18 октябрь куни халқаро биржаларда Брент нефти бир баррель учун 92,30 доллар атрофида баҳоланди. 17 октябрдаги сўнгги аукционда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 93,21 долларга етганди ва кунни 91,62 доллар атрофида якунлади.
Бугун соат 11:23 ҳолатига кўра, бенчмарк нефт нархи 0,74 фоизга ошиб, бир баррель учун 92,30 долларни ташкил қилди.
WTI русумли нефт учун фючерс нархи бир баррель учун 85,20 долларни ташкил этди.
Нархларнинг ошишига таклифнинг қисқариши ва доллар индексининг заифлашиши ҳақидаги қўрқувлар таъсир кўрсатди.
Доллар индекси ўтган ҳафтада 113 850 га кўтарилган бўлса, бугун 111 627 га тушди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023