Доллар курси яна тушди
Жамият
−
16:10 3047 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,58 сўмга тушди ва 11 909,66 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 2,99 сўмга пасайиб, 13 588,92 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,7 сўмга тушди ва 152,28 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,23 сўмга тушиб, 1754,23 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 10 минг 500 сўмга пасайди ва 1 млн 837 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 29 млн 9 минг 181 сўмга ошди ва 728 млн 795 минг 73 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси