Доллар курси яна тушди
Жамият
−
15 Июль 2024 21920 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,65 сўмга тушди ва 12 607,62 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса, аксинча, 5,21 сўмга юқорилаб, 13 758,70 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,07 сўмга пастлаб, 144,40 сўмни ташкил этди.