Доллар курси яна пасайди
Жамият
−
14 Январь 7626 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,33 сўмга тушди ва 12 001,71 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 78,08 сўмга пасайди ва 13 984,39 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,41 сўмга тушди ва 152,87 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,75 сўмга пасайди ва 1721,37 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 9 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 852 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 31 млн 808 минг 896 сўмга ошган ва 1 млрд 140 млн 767 минг 56 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси