Доллар курси яна кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,82 сўмга ошди ва 11 830,87 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 31,67 сўмга пасайиб, 13 450,52 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,66 сўмга тушди ва 139,27 сўмни ташкил қилди.

Хитой юани 1,17 сўмга қимматлаб, 1762,49 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 3 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 800 минг сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 24 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 21 млн 180 минг 764 сўмга тушди ва 988 млн 337 минг 350 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг