Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
12 Май 2231 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,71 сўмга кўтарилди ва 12 145,65 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 21,14 сўмга тушди ва 14 268,71 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,7 сўмга кўтарилди ва 164,33 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 2,75 сўмга ошди ва 1787,91 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 4 минг 400 сўмга кўтарилди ва 1 млн 897 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 12 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 5 млн 150 минг 410 сўмга ошди ва 979 млн 591 минг 410 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси