Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
16:09 1983 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 40,08 сўмга кўтарилди ва 11 993,53 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 32,27 сўмга ошди ва 14 054,02 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,96 сўмга пасайди ва 158,52 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,43 сўмга ошди ва 1755,93 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 1 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 833 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 4 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 23 млн 79 минг 708 сўмга кўтарилди ва 946 млн 919 минг 308 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси