Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди
Жамият
−
17:38 1097 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,71 сўмга тушди ва 11 765,76 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 49,99 сўмга пасайиб, 13 638,87 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,01 сўмга кўтарилди ва 139,71 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,16 сўмга тушиб, 1753,94 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 7 минг 400 сўмга тушди ва 1 млн 801 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 11 сентябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 11 млн 399 минг 192 сўмга тушди ва 904 млн 363 минг 785 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси