Доллар курси кетма-кет бешинчи кун тушди
Жамият
−
17:38 1075 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,52 сўмга тушди ва 11 794,88 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 1,12 сўмга кўтарилиб, 13 685,60 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,38 сўмга арзонлашди ва 138,67 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,64 сўмга арзонлаб, 1750,48 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 200 сўмга тушди ва 1 млн 826 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 1 млн 54 минг 70 сўмга ошди ва 7560 млн 418 минг 150 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси