Доллар курси 9 400 сўмлик нуқтадан ўтди

Жамият

image

Ўзбекистонда узоқ усишдан кейин пасайган доллар курси бугун, 29 август куни яна кўтарилди.

Ўзбекистон республика ваюта биржасида бугунги савдолар якунига кўра, доллар 21 сўмга қимматлаб 9403 сўмлик нуқтада тўхтади ва янги рекордни расмийлаштирди. Евро курси эса 28 августдагига нисбатан ўзгаришсиз 10 480 сўм ҳолатида қолди.

Эслатиб ўтамиз, 20 августда Марказий банк доллар курсини эркин сузишга қўйиб юборди. Шу кундан бошлар доллар қиймати валюта биржасида талаб ва таклифга асосан белгиланиб келмоқда. Шунингдек, ўша кундан бошлаб Ўзбекистонда тижорат банклари нақд хорижий валюта сота бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made