Доллар курси 12 минг сўмдан ошди
Жамият
−
16:07 1719 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 43,68 сўмга кўтарилди ва 12 037,21 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 17,48 сўмга ошди ва 14 071,50 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,1 сўмга кўтарилди ва 159,62 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,4 сўмга ошди ва 1762,33 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 7 минг 200 сўмга тушди ва 1 млн 825 минг 800 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 25 млн 634 минг 181 сўмга кўтарилди ва 972 млн 553 минг 489 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси