Доллар курси 12 000 сўмдан пасайди
Жамият
−
16:08 1272 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,47 сўмга тушди ва 11 996,14 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 41,85 сўмга пасайиб, 14 051,08 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,9 сўмга тушди ва 148,54 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,5 сўмга пасайди ва 1703,80 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 14 минг 800 сўмга тушди ва 1 млн 725 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 19 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 991 минг 878 сўмга ошган ва 1 млрд 57 млн 699 минг 316 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси