Доллар қачон “туғилган”?

Бу қизиқ

image

Кундан кунга АҚШ долларининг қиймати ошиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Айрим хориж ОАВлари доллар қулаётгани ҳақида турли хабарлар тарқатаётган бўлсада, ҳали-ҳануз ушбу валюта кўпгина мамлакатларда ўз гегемонлигини сақлаб қолмоқда. 

6 июль – рамзий маънода долларнинг туғилган куни. Бундан 238 йил илгари шу куни АҚШ Конгресси янги пул бирлиги АҚШ долларини чиқаришга рухсат берган. 

Биринчи Америка доллари 1794 йилда муомалага киритилган. Бу пуллар 1792 йилда Жорж Вашингтон томонидан имзоланган “Тангалар тўғрисида”ги қонундан кейин пайдо бўлган. Ҳужжатга кўра, 1 доллар 100 центга тенг бўлган тизим жорий этилган. Биринчи қоғоз долларлар эса 1872 йилда тангалар танқислиги билан боғлиқ муаммога ечим сифатида ишлаб чиқарилган.

Долларларда ҳамма вақт ҳам Президентларнинг портрети бўлмаган. Бундай суратлар ХХ аср бошларига қадар АҚШнинг расмий валютасида тасвирланмаган. Биринчи долларларда Юнон ва Рим мифологияси қаҳрамонларининг тасвири акс эттирилган. Жорж Вашингтон портрети биринчи марта 1 долларлик банкнотада 1869 йилда тасвирланган. Бугунги кунда бу банкнота бутун доллар ишлаб чиқариш ҳажмининг 45 фоизини ташкил этади. 

1839 йил зарб қилинган бир миллион долларлик валюта одамлар орасида “Аҳмоқона бош” номи билан машҳур бўлган. Чунки аҳоли “суратда Озодлик ҳайкали жуда аҳмоқона кўринишда”, деб фикр билдирган.

Бугунги кунда ҳам ушбу валюта билан боғлиқ бир қанча қизиқарли маълумотлар бор:

  • йиртилган ёки бирон нуқсон билан чиқарилган банкноталарни алмаштириш мумкин. Бунинг учун сизда пулнинг ярмидан кўпи бўлиши керак;
  • барча Америка долларлари пахта (75%) ва зиғир (25%) дан тайёрланади;
  • АҚШ ҳар куни 37 миллион банкноталарни чоп этади ва бу 696 миллион долларни ташкил қилади;
  • пулларнинг чидамлилик даражаси ҳар хил. 10 долларлик банкнотанинг тахминий умри 3,6 йил, 5 долларлик банкнота 3,8 йил, 1 долларлик пул эса 4,8 ва 100 долларлик банкнот 18 йил давомида хизмат қилиши мумкин. Бироқ танганинг узоқ умр кўриш муддати 30 йилдан кам эмас;
  • тарихда Афро-америкаликлар тасвирланган долларлар ҳам мавжуд бўлган. Аммо ҳозир уларнинг биронтасини ҳам топа олмаймиз;
  • ҳозиргача чоп этилган энг катта доллар номинали 100 минг доллар бўлган ва у ҳеч қачон муомалада бўлмаган;
  • 20 долларлик банкнотада сурати тасвирланган одам – Эндрю Жексон қоғоз пулларга қаттиқ қарши эди. У фақат олтин ва кумуш тангалар қонуний тўлов воситаси эканлигига ишонган;

  • статистик маълумотларга кўра, ҳар йили Америкаликлар 62 миллион долларга тенг миқдордаги тангаларни ташлаб юборади.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ доллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг