“Док-1 Макс” ортидан қамалган Кариевнинг ўрнига янгиси тайинланди

Жамият

image

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Мирзоҳиджон Қодиров вазирлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Мирзоҳиджон Қодиров 2003 йилда Тошкент фармацевтика институтини тамомлаб, иш фаолиятини мазкур олий ўқув юртида кафедра ассистенти сифатида бошлаган. 

Кейинчалик Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармакопея қўмитасида етакчи мутахассис, қўмита раиси ўринбосари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК директори каби масъул лавозимларда ишлаган.

Қайд этилишича, Мирзоҳиджон Қодировга тизимда коррупцияга барҳам бериш, соҳага халқаро стандартлар, юқори технологияли лабораторияларни жорий қилиб, Ўзбекистонга сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар кириб келишини таъминлаш, мамлакатда фармация соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, марказда фаолият кўрсатувчи кадрлар малакасини жаҳон талаблари даражасида ошириб бориш ҳамда ўз ишига ҳалол ҳамда виждонан ёндашадиган билимли ва маҳоратли мутахассислардан иборат жамоани шакллантириш каби муҳим вазифалар юклатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситаси иши ортидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонаси Сардор Кариев ҳибсга олинган эди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимини унинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Улуғбек Эгамов эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Кариев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made