Доғистондаги портлашда ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди

3-саҳифа

image

Кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Портлашда бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди .Бу ҳақда “Mash” Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозиргача портлашда ҳалок бўлганлардан фақат етти нафарининг шахси аниқланган. Улар орасида 5 ёшли қизалоқ ва 10 ёшли ўғил бола бор.

“Mash”га кўра, портлашда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган. У 1990 йилда туғилган Н.Р. экани келтирилган. Мутахассислар вайроналар остидан жасад парчаларини топишда давом этмоқда. Қурбонларнинг якуний сони ҳозирча аниқ эмас.

Ўзбекистонда ҳозирча бу ҳақда тегишли ташкилотлар томонидан маълумот берилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлди. Дастлаб автосервис биноси ёниб кетган, кейин олов ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган.

Дастлаб портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда вазият қурбонлари сони 35 нафарга етган, улардан уч нафари болалардир. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

Содир бўлган портлаш муносабати билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия етакчиси Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик портлаш Доғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг