Доғистонда “заправка” портлади. 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
28 Сентябрь
5211Кеча, 27 сентябрь куни Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон республикаси пойтахти Махачқалъадаги ёнилғи қуйиш шохобчасида иккита портлаш содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у бир нечта машина ва биноларни вайрон қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган. Бир неча киши жароҳатланган. Воқеа жойидан олинган кадрларда тутаётган харобаларни кўриш мумкин. Маҳаллий манбаларга кўра, вайроналар остида одамлар қолган. Қурбонлар сони ортиши мумкин.
Портлаш жойида 10 дан ортиқ тез ёрдам бригадаси ишламоқда.
“Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Доғистондаги ёнғинни локализация қилди”, деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
ФВВнинг маълум қилишича, ёнилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғинга газ баллонининг портлаши сабаб бўлган.
Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов асосий кучлар ҳозирда ёнғинни ўчириш ва портлаш сабабларини аниқлашга қаратилаётганини маълум қилган. Шунингдек, у жабрланганларга ёрдам бериш учун барча чоралар кўрилаётгани, барча жабрланганлар шифохоналарга етказилгани, уларга шифокорлар ёрдам кўрсатилаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Дастлаб автосервис биноси ёниб кетган, кейин олов ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган. 27 киши ҳалок бўлган, улардан уч нафари болалардир. Бундан ташқари, 60 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь