Доғистон раҳбари янги чемпионни энг олий орден билан тақдирлади
Спорт
−
14 Март
4211Ярим оғир вазн тоифаси янги чемпиони Магомед Анкалаев “Доғистон республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Анкалаевга Доғистон раҳбари Сергей Меликов “Доғистон республикаси олдидаги хизматлари учун ордени” топширди.
“Доғистон республикаси раҳбарининг таклифига биноан мураббийлари билан ҳукумат биносига ташриф буюрдик. У ерда мени ёқимли сюрпризлар билан кутиб олдилар. Сергей Алимович Меликов менга республиканинг энг олий мукофотини топширди. Учшарувда кўплаб илиқ сўзлар, муҳим кўрсатмаларни тингладик. Раҳбар бизни янада фидокорона меҳнат қилишга, халқаро майдонда юртимиз номини муносиб ҳимоя қилишга руҳлантирди. Сергей Алимович, спортчиларни қўллаб-қувватлаганингиз учун ва эътиборингиз учун раҳмат!” дейилади пост остида.
Эслатиб ўтамиз, Магомед Анкалаев 9 март куни бўлиб ўтган UFC 313 турнири марказий жангида ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейрани очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, тоифанинг янги чемпионига айланган эди.