Днепрда ракета ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлди (фотогалерея)

Олам

image

Кеча, 14 январь куни Украинанинг Днепр шаҳрида Россия ракетасининг 9 қаватли бинога урилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Валентин Резниченко маълум қилди.

Қайд этилишича, Украина фавқулодда хизмати ходимлари вайрон бўлган кўп қаватли уйдан 38 кишини қутқариб олган, улардан олти нафари болалар. Вайроналар остида 21 киши ҳалок бўлган, улардан бири бола. 73 киши эса жабрланган, жумладан, уларнинг 14 нафари болалар.

Маълум қилинишича, ракета зарбаси оқибатида 72 та хонадон вайрон бўлган, 230 дан ортиқ хонадон зарар кўрган, 3,5 минг тоннага яқин вайроналар олиб ташланган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари ва бинонинг хавфли конструктив элементларини демонтаж қилиш ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг