Дмитрий Муратов Нобель мукофотини Украина учун аукционга қўймоқчи
Олам
−
22 Март 2022
62242021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов ўз медалини кимошди савдосига қўйишга қарор қилди. У аукциондан тушган пулларни украиналик қочқинлар учун хайрия қилмоқчи. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Новая газета” ва мен 2021 йилги тинчлик учун Нобель мукофоти медалини Украина қочқинлар жамғармасига беришга қарор қилдик. Уларнинг сони аллақачон 10 миллиондан ошган. Дунёга машҳур ушбу мукофотни аукционлардан бирига кимошди савдосига қўйиб беришингизни сўрайман”, дейди Дмитрий Муратов.
Мукофот совриндорининг қайд этишича, айни вақтда ўт очишни тўхтатиш, асирларни алмашиш, жасадларни қайтариш, гуманитар йўлаклар очиш ва қочқинларга ёрдам кўрсатиш зарур.
Маълумот учун, Дмитрий Муратов тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи рус журналисти, шунингдек, ушбу мукофотни олган биринчи Россия фуқароси ҳисобланади. Тақдирлаш маросими 2021 йил 10 декабрь куни Ослода бўлиб ўтган.
Норвегия Нобель қўмитаси қарорига кўра, улар демократия ва мустаҳкам тинчлик шарти бўлган сўз эркинлигини ҳимоя қилишдаги саъй-ҳаракатлари учун ушбу мукофотга сазовор бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь