Дмитрий Козак Мирзиёевга Путиннинг саломини олиб келди
Жамият
−
19 Январь 2022
8785Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 январь куни Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учрашув аввалида Дмитрий Козак Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
“Яқинда ўтган олий даражадаги учрашув ва мулоқотларда эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга кучли суръат бағишлагани алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳалар ва устувор гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим эканини қайд этди.
Марказий Осиёда рўй берган воқелардан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
LiveБарчаси