ДХР ва ЛХР ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Донбассда қандай вазият ҳукм сурмоқда?
Олам
−
19 Февраль 2022
10085Украина шарқидаги, Донбассдаги вазият кескинлашгани муносабати билан тан олинмаган Донецк халқ республикаси ҳудудида барча таълим ва илмий ташкилотларда ўқув жараёни тўхтатилди. Бу ҳақда ДХР Таълим вазирлиги буйруғида айтилган.
“2022 йил 19 февралдан бошлаб барча таълим ва илмий ташкилотларда ўқув жараёни кейинги огоҳлантиришга қадар тўхтатилсин”, дейилади буйруқда.
Шунингдек, Луганск Халқ Республикаси раҳбари Леонид Пасечник умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳақда Луганск ахборот маркази хабар бермоқда.
Шунингдек, Луганск Халқ Республикаси раҳбари Леонид Пасечник умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳақда Луганск ахборот маркази хабар бермоқда.
“Қарор қиламан: Луганск Халқ Республикаси ҳудудида умумий сафарбарлик эълон қилинсин”, дейилади ҳужжатда.
Пасечник ЛХР Халқ кенгашини эълон қилинган сафарбарлик ҳақида хабардор қилишни буюрган. Унинг таъкидлашича, “ЛХРга қарши тажовуз”ни қайтариш учун шароит яратиш мақсадида халқ милицияси ва бошқа ҳарбий қисмларни тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтириш қарори қабул қилинган.
ДХР раҳбари Денис Пушилин ҳам умумий сафарбарлик эълон қилган. У захирадаги йигитларни ҳарбий комиссарликларга келишга чақирган. Шундан сўнг, ДХР Халқ кенгаши депутатлари умумий сафарбарлик тўғрисида қонун қабул қилган.
Маълумот ўрнида, Россия Президенти Владимир Путин Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Александр Чуприянни Донбассдан келаётганларни жойлаштиришда ёрдам бериш учун Ростов вилоятига юборган. Бундан ташқари, Путин Россияга келган ҳар бир қочқинга 10 минг рубль тўлашни буюрган. Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, маблағ захира фондидан ажратилади.
Киевда эса Донбассга ҳужум режалаштирилмагани маълум қилинди. Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, ДХР ва ЛХР ҳукумати аҳолидан “навбатдаги қон тўкилишини” авж олдириш учун фойдаланмоқда.
Вазият 17 февраль куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар ва Украина Қуролли Кучлари бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблагач, кескинлашди. 18 февраль куни Донбассдан эвакуациянинг кучайиши ва бошланиши ҳақидаги хабарлар фонида Донецк ҳукуматидан бир неча ўн метр узоқликда кучли портлаш содир бўлди. ДХР Халқ милицияси раҳбари Денис Синенковнинг айтишича, унинг автотураргоҳда бўлган машинаси портлаб кетган, ҳеч ким жабрланмаган.
LiveБарчаси