ДХМларда “права”ни алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Жамият

image

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилади.

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилинганлиги муносабати билан, 1-5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабдан, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг