ДХХга ишга жойлаш учун 5000 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида фуқарони 5000 доллар эвазига фуқарони ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Жорий йилнинг 3 март куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилади. Аризасида, ўзини Э.Н. “ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи” деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиши учун 5 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришини сўрайди.

Мазкур аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини – Э.М. “ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи” деб таништирган шахс, катта лейтенант унвонидаги ДХХнинг хизмат кийими (формаси)да аризачидан келишилган 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олаётган вақтда, тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс – Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М., ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жинят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

507

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг