ДХХ ерни ноқонуний сотаётган ИИО ва ДСИнинг собиқ мулозимини ушлади
Жамият
−
19 Июнь 2021
7929Хабарингиз бўлса, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида укасининг фермер хўжалиги ерини сотмоқчи бўлган ака қўлга олинганди. Бу каби ноқонуний ер сотиш ҳолати нафақат Жиззах вилоятида балки, республиканинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилоятидаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоботини юритиш маркази директори турмуш ўртоғи номидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдонидан 4 гектарини бир фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлади. Бунинг эвазига эса 28 минг AҚШ доллари талаб қилади. Ушбу фуқаро ерни “O’zdavyerloyiha” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Самарқанд филиали ходими ҳамда муқобил машина трактор парки раҳбари билан келишган ҳолда расмийлаштиришни режа қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бош бошқармаси ҳамда Бош прократура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказ директори хизмат хонасида сўралган пулни олган пайтида ушланди.
Самарқанд вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса фуқаро турмуш ўртоғи номига Жомбой туманидаги 2 гектар ер майдонини 2 йил муддатда бир млрд сўм миқдорида инвестеция киритиш шарти билан бино ва иншоотлар қуриш мажбуриятини олган ҳолда сотиб олади. У мазкур ерни 2020 йилнинг июль ойида электрон онлайн аукцион дастури орқали харид қилган. Фуқаро аслида мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш фаолиятини йўлга қўйиши керак эди. Лекин амалда ҳеч қандай иш бажармаган.
Мазкур шахс бу ер майдонини сотиш учун ҳеч қандай ваколати бўлмасада унинг 40 сотихини ҳокимятдаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган. У ерни ўтказиб бериш эвазига фуқародан 19 ярим минг AҚШ доллари сўрайди. Aввал Ички ишлар ва солиқ идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ушбу фуқаро олдиндан 15 минг AҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу каби яна бир жиноят Тошкент шаҳрида содир этилди. Олдин ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этгани учун жавобгарликка тортилган шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кирган. Фирибгар шахс унга Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги фермер хўжалигига ажратилган бир юздан 41 гектар ер майдонининг 50 сотих қисмини расмийлаштириб беришини вада қилади. Фуқаро бу ишни мансабдор танишлари орқали амалга оширмоқчи бўлган. Бунинг эвазига эса 37 минг AҚШ доллари сўрайди. У сўралган пулдан аванс сифатида 15 минг AҚШ доллари олган пайтда ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ва шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эса ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимининг собиқ мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, туманнинг Қоратепадашт қишлоғида жойлашган бир гектар ер майдонини бир фуқарога расмийлаштириб беришини ваъда қилади. Бунинг учун эса 29 минг AҚШ доллари сўраган. ДХХ ва департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 22 минг AҚШ доллари ҳамда 58 млн 300 минг сўм пул маблағини олаётган вақтда ушланган.
ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси 9 гектар сувли ер майдонини сотаётган пайтда ушланди. У муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган бўлишига қарамасдан ўзининг бошқарувида бўлган фермер хўжалиги балансидаги ушбу ерни ноқонуний тарзда сотишга уринган. Бунинг эзвазига эса 9,5 AҚШ доллари талаб қилган.