ДХХ ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди

Жамият

image

Ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмида Қирғизистон фуқаролари ва Ўзбекистон чегарачилари орасида можаро содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари расмий баёнот берди. 

Қайд этилишича, ўзаро можаро бугун, 6 январь куни соат 13:30 ларда Наманган вилоятининг Поп йўналишида содир бўлган. 

Поп туманининг Оқ-Курча ҳудудида ўзбек чегарачилари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини босиб ўтганларни пайқашган. Улар 1,5 км масофани босиб ўтиб, 500 га яқин майдашохлди қорамолни ўтлатиб юрганлари, оқибатда давлат чегарасини бузганлари аниқланган. 

Ўзбекистон Республикаси чегарачилари чегарани бузиш жойига келишларидан олдин қирғиз чўпонлар қишлоқдаги поданинг катта қисмини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа тумани Араб аҳоли пунктига ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлишган. Поданинг қолган қисми кўрсатилган ҳудудда қолган.

Ўзаро муносабат ва эришилган икки томонлама келишувга мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари чорва моллари ва тинч аҳолини Қирғизистон Республикаси ҳудудига чиқариб юборишган. 

Ушбу ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара идоралари ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Айни вақтда чегара ҳудуди аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг