ДХХ Тошкент вилоятида 3,7 млн долларга ер сотаётган тадбиркорни ушлади

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида фуқаро 460 гектар ерни фирибгарлик йўли билан 3 млн 700 минг АҚШ долларига сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Қибрайлик тадбиркор боғдорчилик ва чорва молларига яйлов учун ер ажратишни сўраб, ўзи яшаётган туман ва қўшни туманлар ҳокимликларига қилган мурожаатларидан кутилган натижа чиқмайди.

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари Қ.Тўрақулов ушбу МЧЖга тегишли Қуйи Чирчиқ туманидаги 360 га суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 га ерни қибрайлик тадбиркорнинг номига ўтказиб бериш учун 3,7 млн доллар сўрайди.

Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимиятидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг доллар талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида тадбиркордан жами 3 млн 720 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Қ.Тўрақуловга нисбатан Жиноят кодексининг 168, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ ер

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг