ДХХ сурхондарёлик йигитни қўлга олди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2022
18486Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати интернет орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахсни қўлга олди.
ДХХходимлари томонидан амалга оширган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А.нинг телефони кўздан кечирилган. Натижада у Instagram ижтимоий тармоғидаги профилида кўплаб диний мазмундаги материалларни жойлаштириб тарқатгани аниқланган.
Тарқатилган материаллар текшириб кўриш учун DVD+R дискка кўчириб олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.
Қўмитанинг экспертлик хулосасида А.А.нинг Instagram ижтимоий тармоғида тарқатган видеоматериаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш тақиқланиши маълум қилинган.
А.А.нинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноят таркибининг аломатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддалари талабларини қўллаб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-кисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь