ДХХ Суриядаги террорчиларга қўшилиш орзусидаги йигитни ушлади

3-саҳифа

image

Суриядаги террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган ўзбекистонлик йигит Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Россия Федерациясида мавсумий ишлаши даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб, қўпорувчилик ҳаракатини содир қилишни мақсад қилган. 

Шу сабаб у Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган. Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россияда қўлга олинган ва Ўзбекистонга олиб келинган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада "Ислом давлати" террористик ташкилоти тарафдори қўлга олинган эди. У яқин алоқаларидан иборат яширин "жамоат" тузиб, улар орасида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг