Фарғонада 19 яшар “Ислом давлати” террористик ташкилоти тарафдори ушланди
3-саҳифа
−
11 Январь 2022
18974Фарғонада "Ислом давлати" террористик ташкилоти тарафдори қўлга олинди. У яқин алоқаларидан иборат яширин "жамоат" тузиб, улар орасида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Фарғонада яшовчи, 2003 йилда туғилган У.М. ижтимоий тармоқ орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб, Суриядаги "Ислом давлати" халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига борган.
Лекин, у ердан Сурияга ўта олмагач, 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган ва Қўқон шаҳрида яшовчи яқин алоқаларидан иборат яширин "жамоат" тузиб, улар орасида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган.
Аниқланишича, ушбу шахс телефони орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни томоша қилиб, уларнинг таъсирида "жамоат" аъзолари орасида "жиҳод" ҳамда "шаҳид"ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.
“У.М.нинг телефони хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан мамлакатда жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда “У.М.” ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь