ДХХ сохта ПЗР-тести маълумотномаларини сотаётган шахсларни ушлади

Жамият 3291
image

COVID-19`ни аниқлашда ПЗР-тести маълумотномаларини сохталаштириб, Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйди.

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Тошкент – Москва” йўналиши бўйича учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилган ва уларнинг олдидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Дастлабки суриштирув натижасида, улар COVID-19 бўйича тест топширмагани ва сохта маълумотномаларни 1992 йилда туғилган бухоролик ҳамда 1991 йилда туғилган хоразмлик шахслардан олгани маълум бўлган.

Уларга эса Тошкент шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган М.Н. ва 1977 йилда туғилган К.А. тайёрлаб, етказиб туришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×