ДХХ Навоийда контрабандистларни қўлга олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистонга катта миқдордаги психотроп таблеткалари ва “Гербалайф” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат учун мўлжалланган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний олиб кирган шахслар ушланди.

Аниқланишича, фуқаролар 1977 йилда туғилган Жангилди Мапитов, 1982 йилда туғилган Сейтжан Сабирбаев, 1985 йилда туғилган Умиджон Муҳаммедов ва 1981 йилда туғилган Зиёвуддин Раззоқовлар Қозоғистон Республикасида яшовчи “Сакон” исмли шахс билан ўзаро келишиб, контрабанда билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида конунбузарлардан жами 961 миллион сўмлик 2 минг дона “Соннат” психотроп таблеткалари ва 25 турдаги “Гербалайф” биологик фаол қўшимчалар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, ушбу шахслар онкологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган, лекин истеъмолга яроқсиз бўлган кўп миқдордаги дори воситаларини ҳам олиб кирган.

Улар ушбу маҳсулотларни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддасига (контрабанда) мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
.
 


Мақола муаллифи

Теглар

контрабанда ДХХ дори воситалари

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг