ДХХ кубогининг финал босқичига қуръа ташланди (фоторепортаж)
Спорт
−
22 Август 2022
9033Кеча , 21 август куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати) кубоги финал босқичи беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов, ўзбек футбол афсонаси ҳамда Олмалиқнинг АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов, Қаршининг "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев, мусобақанинг финал босқичигача етиб келган жамоларнинг вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.
2022-йилнинг апрель-июнь ойларида ушбу кубок учун шаҳар, туман ва вилоят босқичлари ўйинлари ташкил этилди. Мусобақага республика бўйлаб 16–30 ёш оралиғидаги ёшлар, шунингдек, барча олис ва чекка ҳудудлардаги маҳалла ёшлари жалб қилиниб, 18 629 та жамоа (футбол – 9 281 та, мини-футбол – 9 348 та) иштирок этди. Мусобақа жами 241 976 нафар ёшларни қамраб олган.
Туман, шаҳар ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган энг кучли 28 та жамоа эндиликда 22–27-август кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли стадионда кубок учун ўзаро беллашади. Финал ўйинлари эса 27 август куни пойтахтнинг ЖАР стадионида 18:30 да ўтказилиши белгиланган.
Қуръа натижаларига кўра, Республика босқичи гуруҳ ва плей-офф баҳсларидан иборат бўлади. 14 жамоа мос равишда 4 та гуруҳга ажратилади ва 2 та гуруҳда 4 тадан, яна 2 та гуруҳда 3 тадан жамоа ўзаро баҳс курашга киришади. Гуруҳ ғолиблари плей-офф беллашувларида иштирок этади. Агарда асосий вақтида ғолиб аниқланмаган тақдирда пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.
Футбол бўйича жамоалар қуйидаги гуруҳларга ажратилди:
Мини-футбол бўйича жамоалар қуйидаги гуруҳларга бўлинди:
Маълумот учун, ДХХ кубогида биринчи ўринни эгаллаган жамоага улар истиқомат қиладиган маҳаллада замонавий мини-футбол майдони, иккинчи ўрин учун универсал спорт майдони ҳамда учинчи ва тўртинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларга эса улар яшайдиган маҳалларда “стритбол” майдонлари қуриб берилади. Таъкидлаш жоизки, ДХХ кубоги мусобақасининг вилоят босқичи якуни бўйича 792 нафар иқтидорли ёшлар аниқланган бўлиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларига жалб қилиш чоралари кўрилаётгани айтилди.
LiveБарчаси