ДХХ кубоги ғолиблари аниқланди

Спорт

image

Бугун, 26 август куни Тошкент шаҳридаги ЖАР стадионида футбол бўйича Давлат хавфлисизлик хизмати (ДХХ) кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. 

Бу йилги мусобақа ҳам шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойдил кураш олиб борди.

Мусобақа якунларига кўра, мини-футбол баҳсларида ғолиблик Қашқадарё вилояти жамоасига насиб этди. Тошкент вилояти жамоаси эса кумуш медаллар соҳибига айланди.

Аёллар ўртасидаги мини-футбол ўйинларида эса самарқандлик футболчи қизларга тенг келадиган рақиб топилмади. Вице-чемпионлик эса Хоразм вакилларига насиб этди.

Стадионга йиғилган минглаб мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турган финал учрашувида эса Тошкент вилоятининг “Навбаҳор” ва Жиззахнинг “Турон” жамоалари тўқнаш келди. Муросасиз тарзда ўтган ўйинда жиззахликлар 2:0 ҳисобида зафар қучиб, якунда ДХХ кубоги футбол баҳсларининг ғолибига айланди.

Ғолиб жамоаларни тақдирлашдан аввал индивидуал томондан ўзини кўрсатган футболчилар мукофотланди. 

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, велосипед ва телевизор топширилди. 

Ғолибларга кубокларни Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, Президентнинг ёшлар, спорт ва маънавият масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов топширди.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирда мусобақанинг дастлабки икки босқичида сараланган 365 нафар футболчи Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари музокара ўтказмоқда. ДХХ кубогида ўзини кўрсатган яна бир қатор футболчилар келгусида профессионал футбол жамоаларида кўриниш бериши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made