ДХХ Кореяга ишга жўнатувчи фирибгарларни қўлга олди

Жамият

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. 

“O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ходимлари одамларнинг ишончига кириб, уларни Корея Республикасига ишга юбориш эвазига ҳар бирлари учун 7 000 АҚШ долларидан жами 35 000 АҚШ доллари талаб қилишади. Шундан 17 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланишади.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида, “A.visa” МЧЖ раҳбари 
Ш.А. 5 нафар фуқарони ноқонуний равишда Корея Республикасига ишга юбориш эвазига бўнак сифатида 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

“Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ фирибгар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг