ДХХ халифаликка даъват этувчи видеолар тарқатган шахсни қўлга олди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда халифаликка ундовчи материалларни тарқатиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Музработ туманида яшовчи А.А.нинг “Redmi 6 А” русумли телефон аппарати кўздан кечирилган. Шунда Telegram ижтимоий тармоғида унинг шахсий телефон рақамига очилган профилига хорижий давлатга тегишли рақам фойдаланувчиси ҳисобланган Ўзбекистон фуқароси С.А.дан Шайх Обидхон қорининг “Олимларимизни ҳимоя қилайлик”, Муҳаммад Рафиқ қорининг “Исломий сиёсат ва халифалик нима?” ва Рашод қорининг “Халифалик ҳақида” номли маърузалари келгани аниқланган. Бу видеоматериалларни у бошқаларга ҳам тарқатгани маълум бўлган.

Ушбу маърузалар DVD+R дискига кўчириб олиниб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган.

Қўмитанинг хулосасига кўра, ушбу видеоматериаллар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга қаратилган, уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланган.

Давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 ва 244-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

838

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг