ДХХ Қарши ва Бухорода давлат мулозимларини пора билан қўлга олди

Жамият 25482
image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги жазони ижро этиш муассасаси ва Бухоро вилоятидаги туман хокимликларидан бирининг масъул ходимлари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида хизмат ўтовчи Ички ишлар вазирлигининг Қоровул қўшинлари назоратчиси мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумга уяли телефон киритиб бериш ҳамда келгусида бошқа буюмлар ҳам олиб кириб бериш эвазига маҳкумнинг танишидан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан қўлган олинган.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги туман хокимликларидан бирининг масъул ходими маҳаллий фуқарога туман марказидан савдо дўкони қуриши учун тўрт сотих ер майдони ажратилишига ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига 4 минг АҚШ доллари сўраган ва шундан 2 минг АҚШ долларини олдиндан тўлов сифатида олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Хабарга кўра, ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1075
Рейтинг: 2.9
t
×