ДХХ ички ишлар ва мудофаа тизимининг собиқ ходимларини ушлади

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва Қашқадарёда куч тузилмаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахсларни қўлга олди

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, 1985 йилда туғилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи мансабдор танишлари орқали фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушлаган.

Маълум қилинишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун бир неча бор судланган.

Бошқа бир ҳолатда ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчиси ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фарзандини ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида яшовчи собиқ ички ишлар ходими эса ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган. У ўзини гўёки Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасида ишловчи ходим сифатида таништириб, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Фуқародан пул олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Пул эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўйиш ҳолати Қашқадарё вилоятида ҳам қайд этилган. Хусусан, муқаддам Мудофаа вазирлиги тизимида ишлаб, нафақага чиққан, Қарши шаҳрида яшовчи шахс 1995 й.т. фуқарони Миллий гвардияга ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг