ДХХ давлат чегараси тўғрисидаги қонунни янгилашни таклиф қиляпти

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилишни таклиф қиляпти. Қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокама учун эълон қилинган.

Лойиҳанинг амалдаги қонундан ката фарқи унда “Асосий тушунчалар” ҳам кўрсатиб ўтилган. Ушбу моддада Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси, чегарага оид давлат сиёсати, делимитация қилиш, демаркация қилиш, редемаркация қилиш, ҳақиқий ҳужжат, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишнинг ягона тизими, давлат чегарасини ҳимоя қилиш, давлат назорати органлари, давлат чегарасини қўриқлаш, чегара зонаси, чегарадаги можаро, чегара назорати, чегара наряди, чегара минтақаси, чегара вакиллик фаолияти, чегара дарёлари, кўллари ёки бошқа сув ҳавзалари, тозалаш минтақаси, чегара олди ҳудуди, давлат чегараси орқали ўтказиш пункти, қўшни давлат, хизмат ҳайвонлари, махсус воситалар, транспорт соҳасидаги ваколатли органлар, хўжалик ва бошқа фаолиятлар каби тушуначаларга таъриф берилган.

Қонун лойиҳасининг 8-бобида давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қурол, ҳарбий техника, махсус воситалар, хизмат ҳайвонлари ва жисмоний куч қўллаш тартиби ёритилган. Ушбу бобда қандай ҳолларда чегарани бузган шахсларга қарши қурол қўллаш мумкинлиги ва тақиқлангани белгиланган.

Шунингдек, “Чегара режимини бузиш” тушунчаси тўлдирилиб, унинг бузилиш турлари тоифалаштирилди.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда тегишлилиги бўйича иштирок этувчи вазирлик, қўмита ва идоралар (Фавқулодда вазиятлар, Қишлоқ хўжалиги, Сув ҳўжалиги, Соғлиқни сақлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш, Транспорт вазирликлари, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмиталари ва Миллий гвардия) ваколатлари белгиланади.

Қонуннинг янги таҳрири 10 та боб ва 71 та моддадан иборат. Лойиҳа 2021 йил 1 январга қадар муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ чегара

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг