ДХХ Андижонда ноқонуний ер сотаётган Санитария хизмати бошлиғини қўлга олди

Local

image

Андижон вилоятида Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ер сотиш билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинди.

Андижон вилояти туманларидан бирининг Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи маҳаллий фермер хўжалигига қарашли мевали боғдан иборат 1 гектар ер майдонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган.

У мазкур ер майдонини тасарруф этиш ва учинчи шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмасада, 45 минг АҚШ долларига сотиб, ноқонуний даромад орттиришни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур мансабдор шахс харидордан сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Tags

Rate Count

144

Rating

3

Rate this article

Share with your friends