ДХХ 95 кг наркотикни мусодара қилди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарёнинг Денов тумани ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда 95 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида Matiz русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар хорижий фуқарога тегишли 23 кг 52 гр “опий” ва 30 кг 122 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳванд моддалар афғонистонлик наркокурьерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатга ўтказилган.

Бошқа бир ҳолатда эса муқаддам хорижда оғир жиноят содир этгани учун қамоқ жазосини ўтаган, Денов туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Термиз шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда ҳам афғонистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган 39 кг 520 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлган.

Учинчи ҳолатда эса Денов шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 1967 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадонида 2 кг 396 гр “опий” моддасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 25 кг 448 гр “опий” ва 69 кг 642 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг