ДХХ 300 минг долларлик “героин”ни ушлади

Жамият

image

Сирдарёда Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга олиб кетилаётган йирик миқдордаги гиёҳванд модда қўлга олинди. 300 минг долларга тенг миқдордаги оғу Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, “Сойиб” исмли Тожикистон фуқароси гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб киради ва Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Шуҳрат Асқаралиев хонадонига олиб боради.

Оғуни Ўзбекистон орқали транзит сифатида ўтказиш ишларининг ташкилотчиси бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароси, Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи Элёр Жўраев Шуҳрат Асқаралиев хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олади.

Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Элёр Жўраев оғуни Сирдарё вилоятига олиб бориб, айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, Элёр Жўраевдан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд модда “героин” бўлиб, жами оғирлиги 20 кг 32 гр ни ташкил этди.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда 20 кг “героин” моддасининг нархи 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил қилади. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ героин

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг