ДХХ 244,5 млн сўмлик ноқонуний дориларни ушлади
Жамият
−
03 Октябрь 2020
6342Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Чортоқ тумани чегара олди ҳудудида Давлат чегараси орқали ноқонуний равишда умумий қиймати 160 500 000 сўмлик сифати кафолатланмаган 15 турдаги дори-дармон воситаларининг олиб ўтилишига чек қўйди.
Қўлга олинган дори-дармон воситалари белгиланган тартибда тегишли идора вакилларига маъмурий топширилди.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани Дўстлик аҳоли пункти чегара олди ҳудудида ўз хизмат бурчини олиб бораётган чегарачилар томонидан Давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтилаётган умумий қиймати 84 000 000 сўмга тенг бўлган 1200 дона тиббиёт воситалари қўлга олинди.
Қўлга олинган қонунбузарлар ва уларнинг юклари белгиланган тартибда тегишли идораларга топширилди.