ДХХ 15,7 кг наркотик модда айланмасига чек қўйди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарёдан Тошкент вилоятига кўп миқдорда гиёҳванд модда олиб келаётган шахс ва унинг шериклари қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

ДХХ ходимлари томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда “Сирдарё” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қашқадарёдан Тошкент вилояти томон келаётган Қарши шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Nexia русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, автомашинанинг юкхонасига яшириб қўйилган 4 кг. 534 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро тожикистонлик наркосавдогар томонидан контрабанда йўли билан юборилган наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб, мижозларга сотиш билан шуғулланиб келган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида уни Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шериги Зангиота туманида кутиб турганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган.

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари доирасида уларнинг яна бир шериги, Қарши шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонидан 11 кг. 168 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 15 кг. 702 гр. “гашиш” моддаси мусодара қилинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг