ДХХ Ҳаж ва умра зиёратига ноқонуний юбораётганларни ушлади (видео)
3-саҳифа
−
24 Апрель 3878 2 дақиқа
Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж ва умра зиёратига ноқонуний равишда юбораётган шахсларнинг ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Ҳаж зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмаса-да, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, 8 минг доллар эвазига унинг ота-онасини жорий йилда Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
Бу каби қонунбузилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам қайд этилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ёзёвон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган туристик фирма раҳбари 4 фуқарони умра зиёратига юбориш эвазига 4200 доллар олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Оқолтин туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс ўзини гўёки сайёҳлик фирмаси вакили сифатида таништириб, 3 фуқарони умра сафарига юбориш эвазига жами 3450 доллар талаб қилган. Ушбу шахс олдиндан 1100 доллар ҳамда 1 миллион 290 минг сўм олган вақтида ушланди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи хусусий авиакасса раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини умра сафарига юборишини айтиб, бунинг эвазига 1200 доллар талаб қилади. Унинг кўрсатмаси билан авиакасса ходими олдиндан 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган, Хоразм, Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда Ҳаж ва умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь